Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги 1 майдан эътиборан синов тартибида ички ишлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлар қабул қиладиган ишонч телефонларини ишга туширади. Бу ҳақда, ИИВ матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ушбу қарор Президентнинг «ички ишлар органлари ходимларнинг хатти-ҳаракатларидан норози жисмоний ва юридик шахсларнинг ғовларсиз мурожаати»ни таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисидаги фармони ижроси доирасида қабул қилинди.
Телефон орқали мурожаатларни қабул қилиш маркази янги жисмоний, юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси доирасида яратилмоқда.
Ишонч телефони рақами ой охирига қадар эълон қилинади.
Изоҳ (0)