Интернет тармоғида Apple компанияси томонидан синовдан ўтказилаётган Lexus ҳайдовчисиз автомобилининг фотосуратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда, Bloomberg агентлигига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, Калифорния йўлларида пайдо бўлган оқ Lexus’да ҳайдовчисиз бошқариш ускунаси ўрнатилган. Улар орасида 64 каналли Velodyne Lidar Inc. лазерли радар, шунингдек, иккита радар ва бир қатор камералар бор. Экспертлардан бирининг фикрига кўра, датчикларни компания мустақил равишда ишлаб чиқармай, четдан сотиб олган.
https://twitter.com/atbwebb/status/857717853398720512
Илгарироқ Apple Калифорнияда ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказа бошлаши маълум бўлган эди. Синовлар учун рухсатномани Калифорния транспорт воситалари департаменти берди.
Изоҳ (0)