22 апрель куни Бухорода вояга етмаганлар ишлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка ҳамда одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Табдирда мазкур комиссияларнинг аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, таълим муассасалари раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.
Қўшма мажлисни вилоят ҳокими Ў. Барноев кириш сўзи билан очди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг фаолияти тўғрисида сўзга чиққан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш. Алиев янгидан ташкил этилган мазкур комиссия, шунингдек, одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси иши самарадорлигини ошириш масалаларига батафсил тўхталди.
Қўшма мажлис давомида вилоят раҳбари Ў. Барноев умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятидаги жиддий камчиликлар, чунончи, ўқувчиларнинг дарслардаги давомати пастлиги, синф раҳбарларининг тарбия масалаларига эътибори сустлиги, мактаблар ҳудуди етарли даражада ободонлаштирилмагани, билим даргоҳларидаги тиббиёт хоналарининг кўнгилдагидек ишламаётгани учун шаҳар ва туманлар ҳокимлари, халқ таълими тизими раҳбарлари, мактаб директорлари ва бошқа мутасаддиларни қаттиқ огоҳлантириб, соҳадаги аҳволни тубдан яхшилашни талаб қилди.
Изоҳ (0)