Агар расмий Пхеньян ядровий дастурини тўхтатишни бошласа, АҚШ ҳам КХДРга молиявий ёрдам кўрсатишни қайтадан йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон БМТ Хавфсизлик Кенгашида айтиб ўтди, деб хабар беради «РИА Новости».
«КХДР ядровий қуролланиш дастурини тўхтатишни бошлаши билан биз ҳам молиявий ёрдамни қайтадан бошлашга тайёрмиз», — таъкидлади у КХДРга бағишланган мажлисда.
1995 йилдан буён АҚШ КХДРга 1,3 миллиард доллардан ортиқ ёрдам кўрсатган.
«Пхеньян бу ишни ўз хавфсизлиги, иқтисодий ривожланиши ва жаҳон томонидан тан олиниши учун ҳам қилиши лозим», — қўшимча қилиб ўтди Тиллерсон.
Изоҳ (0)