29 апрель, шанба куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши пойтахтда ва минтақаларнинг маъмурий марказларида «Саломатлик сари» республика марафонини ўтказади. Акция ҳамма ерда бир пайтнинг ўзида — эрталабки соат 8:00 да бошланади, деб хабар беради «Газета.uz».
Федерация матбуот хизматининг билдиришича, Тошкентда акция Ойбек ва Нукус кўчалари кесишувида бошланади (мўлжал: Shox Med Center клиникаси ва KDB Bank Uzbekistan).
2,8 километрлик марафон масофаси Афросиёб, Шароф Рашидов ва Ислом Каримов (собиқ Ўзбекистон) кўчаларидан Алишер Навоий номидаги Давлат катта академия катта театрига қадар боради. Ғолибларни мукофотлаш театр олдидаги майдонда амалга оширилади.
Кўрсатилган кўчаларда транспорт ҳаракати соат 7:30 дан чекланади. Марафон иштирокчилари маълум участкалардан ўтиши билан йўллар очила боради.
Барча хоҳловчилар акцияда иштирок этиши мумкин.
Изоҳ (0)