Унаи Эмери бошчилик қиладиган «ПСЖ» клуби Франция кубогининг финалига йўлланма олди.
Ярим финалда парижликлар чемпионатдаги асосий рақиб — «Монако» билан тўқнаш келди ва 5:0 ҳисобида муваффақият қозонди.
Қайд этиш керак, ички биринчиликда ҳар икки клуб 80 тадан очко жамғаришга муваффақ бўлган. Фарқи, «Монако» битта кам ўйин ўтказган.
Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида «Анже» клуби «Генгам»дан устун келди — 2:0.
Маълумот учун, «ПСЖ» ва «Монако» мамлакат Лига кубогининг финалида тўқнаш келишганди ва ўйинда парижликлар 4:1 ҳисобида зафар қучиб, бош совринга эга чиққанди.
Чемпионлар лигасида «ПСЖ» 1/8 финалданоқ чиқиб кетган бўлса, «Монако» ярим финалга йўлланма олган ва «Ювентус»га рақиб бўлган.
Франция кубоги Ярим финал 26 апрель, чоршанба
Изоҳ (0)