Швейцариялик шифокорлар гриппга қарши мунтазам эмлашларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш, ҳатто улардан воз кечиши лозим бўлган кишилар гуруҳини маълум қилди. Бу ҳақда Тиббиёт онкологияси Европа жамияти хабар бермоқда.
Мутахассислар PD-L1 иммун назорат нуқталари ингибиторлари билан даволанаётган ўпка саратони беморларида гриппга қарши эмлашдан сўнг иммун тизими фаолияти билан боғлиқ нохуш оқибатлар келиб чиқишини кўрсатди.
Энг кўп тарқалган асоратлар тери тошмалари ва артрит (13 фоиздан), колит ва энсефалит (8,7 фоиздан), шунингдек, гипотиреоз, пневмонит ва невропатия (4,3 фоиздан) эканлиги маълум қилинди.
Олимлар ўртача ёши 58,7 ни ташкил этган 23 нафар беморларда олиб борилган кузатувдан сўнг юқоридаги хулосага келди. Уларнинг барчаси гриппга қарши учвалентли вакцина билан эмланган ҳамда PD-L1 ингибиторлари билан даволанаётган эди. Нохуш оқибатларнинг юзага келиши олти нафар беморда кузатилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)