Мисрлик Шайма Салим ҳиндистонлик шифокорларни унинг опаси — дунёдаги энг оғир аёл саналадиган Имон Аҳмад Абдулатини семизликдан даволаяпмиз деб алдаётганликда гумон қилмоқда. Бу ҳақда Hindustan Times хабар бермоқда.
Салимнинг сўзларига кўра, шифохона ходимлари Имоннинг вазн ташлаганини қайта-қайта айтганларига қарамай, аслида аёл 200 килограммдан кўп вазн ташламаган.
«У жуда касал. 10 кун аввал унда тромбоз содир бўлди. Бундай ҳолат у бу ерга келганидан бери иккинчи бор содир бўлиши», — деди Салим. Унинг таъкидлашича, Имон 1,5 ойдан бери оғир аҳволда.
Салим опасини даволаётган ҳиндистонлик шифокорларни фақат ўзини реклама қилиш ва матбуотда шов-шувга сабаб бўлиш қизиқтиради, деб ҳисобламоқда. «Улар опамни у маълум қисмдаги вазнни ташлаганини одамларга кўрсатиш учунгина операция қилди», — деди Салим.
Ўз навбатида, ҳиндистонлик мутахассис Муфаззал Лаквадала ушбу айбловни рад этди. Унинг таъкидлашича, тромбозлар содир бўлмаган, шифокорлардан аввал 500 килограм бўлган Имон эса сезиларли даражада озиб, ҳозирда 171 килограм вазнга эга бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Имон Аҳмад Абдулати ошқозонни кичрайтириш операциясидан сўнг бир неча рақс ҳаракатини амалга оширишга муваффақ бўлган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)