Апрель ойининг сўнгги ҳафтаси Жаҳон эмлаш ҳафталиги сифатида нишонланади. Бундан кўзланган мақсад болалар ва оилаларнинг ҳаётини сақлаб қолувчи ва ҳимоя қилувчи вакциналарни тарғиб қилишдан иборат.
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси «Дарё»га маълум қилишича, 2017 йил 24–30 апрель кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мамлакатда эмлашни тарғиб қилишга бағишланган кампанияни амалга оширишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўмаклашади.
Эмлаш болалар ҳаёти ва келажагини ҳимоя остига олишнинг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади. Шунга қарамай, дунё бўйича мавжуд ҳолат таҳлил қилинганида, 19,4 миллион чақалоқ барча керакли вакциналарни қабул қилмаётганлиги маълум бўлди. Ҳисоб-китобларга кўра, эмлаш ҳар йили 2–3 миллион инсон ҳаётини сақлаб қолади. Айни вақтда, агар дунё бўйлаб эмлаш қамрови кенгайтириладиган бўлса, қўшимча 1,5 миллион инсон ҳаётини сақлаб қолиш мумкин бўлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)