АҚШ собиқ президенти Барак Обама Чикагода талабалар олдида чиқиш қилди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Обама чиқиши давомида интернет ҳар қандай маълумотни, жумладан, аниқ бир одам ҳақидаги маълумотни осонлик билан топиш имконини беришига эътибор қаратди.
«Барчангизга селфиларингиз билан, нимани суратга олаётганингиз борасида эҳтиёткорроқ бўлишни маслаҳат берган бўлардим», — деди Обама.
Унинг сўзларига қараганда, интернет машҳур шахслар учун даъват турларидан бирига айланган.
«Ўрта мактабда қилган ишларимнинг барчасининг суратлари сизда бўлганда, эҳтимол ҳеч қачон президент бўлмасдим», — дея таъкидлайди собиқ давлат раҳбари.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)