Корея Республикаси ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Сариқ денгизда биргаликдаги манёврларни бошлади. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари вакили маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Корея Республикаси томонидан манёврларда сув сиғими 4,4 минг тонна бўлган ‘Ван Гон’ эсминеци, Америка томонидан эса сув сиғими 9,2 минг тонна бўлган, Aegis жанговар ахборот-бошқарув тизими билан жиҳозланган Wayne E.Meyer эсминеци иштирок этади», — дея таъкидлади ҳарбий.
Жорий ҳафта якунида Американинг Carl Vinson авиаташувчиси Жанубий Корея кемалари билан ҳамкорликдаги манёврларни ўтказади. Икки эсминец ва ракета крейсерини ҳам ўз ичига олган зарба бериш гуруҳи Шимолий Корея ракеталарини кузатиш ва тўхтатиб қолишни ишлаб чиқади.
Шунингдек, 25 апрель куни дунёдаги энг йирик сувости кемаси Michigan Корея Республикаси жанубидаги Пусан портига кириши маълум қилинмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)