Грузия биринчи хонимининг укаси Михаил Мгалоблишвили Тбилиси шаҳар суди томонидан ноқонуний қурол сақлагани учун тўрт йилга судланди. Бу ҳақда Грузия матбуотига таянган ҳолда «РБК» хабар бермоқда.
ИИВ ходимлари уни январь ойининг ўрталарида ушлаган бўлиб, ҳукм эндигина ўқиди. Суд залида Грузия президентининг рафиқаси, судланувчининг опаси Маки Чичуа ҳам бор эди.
Айрим маълумотларга қараганда, 11 январь куни Михаил Мгалоблишвилининг уйида ўтказилган тинтув давомида 1922 йилги «Браунинг» тўппончаси топилган. Шунингдек, унинг уйидан 1934 йилга оид ўқотар қурол ҳам топилди.
Изоҳ (0)