Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги аҳволни ўрганиш мақсадида ҳудудий комиссия томонидан 10 кунлик ўрганишлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ушбу ўрганишлар натижасида туманда айрим профилактика инспекторларининг малакасизлиги, ўзининг билим ва кўникмаларини ҳамда амалий тажрибасини оширишга истаги ва интилиши йўқлиги, айрим ҳолатларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида масъул бўлган давлат ва нодавлат идоралари, айниқса, маҳалла, «Оила» маркази, хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ва кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик қилмаганлиги, шунингдек, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги аниқланди.
Жумладан, ўрганишлар жараёнида туман хотин-қизлар қўмитаси фаолияти таҳлил қилинди ва 329 та шаръий никоҳда бўлган оилалар аниқланди. Ўн кунлик ўрганиш давомида мазкур оилаларнинг қонуний никоҳдан ўтиши ва туғилган фарзандларини туғилганлик гувоҳномалари билан тўлиқ таъминлашга эришилди.
Изоҳ (0)