Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов ва Қозоғистонда ташриф билан бўлиб турган Қатар амири шайх Тамим Бин Ҳамад Ат-Таний Суриядаги вазиятни ҳал қилиш бўйича Остона музокаралар жараёнининг бориши ва ундаги иштирокчилар таркибини кенгайтириш имконини муҳокама қилди. Бу ҳақда, Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ахборотда қайд этилишича, томонлар халқаро кун тартибининг долзарб масалалари, шу жумладан, Суриядаги вазият, Остона музокаралар жараёни ҳамда унга Араб мамлакатлари, хусусан, Қатарни жалб қилган ҳолда иштирокчилар таркибини кенгайтириш имкониятларини қизғин муҳокама қилган.
Суҳбат давомида Абдрахманов президент Нурсултон Назарбоевнинг 2017 йил 10—11 сентябрь кунлари Остонада бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг илм-фан ва технологияларга бағишланган биринчи саммитида иштирок этиш бўйича Қатар амирига юборган шахсий таклифини етказди. Ўз навбатида, ТИВ раҳбари Қатар ислом дунёсида ва ундан ташқарида илм-фан ва технологиялар соҳаси ривожига беқиёс ҳисса қўшаётганини эътироф этди.
Аввалроқ Қозоғистон ТИВ Суриядаги вазият бўйича халқаро Остона музокараларининг кузатувчилари доирасини кенгайтиришни мўлжаллаётгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)