АҚШ Шимолий Кореянинг амалдаги давлат бошқаруви режимини қулатишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда, КХДР ҳукумат газетасида чоп этилган мақолага таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳарбий ходимлар маълумотларига таянган газетада қайд этилишича, Вашингтон ярим орол соҳилига бирданига «бир неча авиаташувчи зарба бериш гуруҳи»ни юборган. Пхеньян Вашингтонни «КХДРда амалда бўлган режимни қулатиш бўйича телбаларга хос мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда» деб ҳисобламоқда.
Шу муносабат билан «Минчжу Чосон» нашри Корея халқ армияси рақиблари бирор нохуш ҳаракат қилса, уларга шафқатсиз ҳужум беришини айтиб, огоҳлантирди. Мақолада айтилишича, ҳужумлар «АҚШ ва унинг қўғирчоқлари армияларинининг сўнгги аскаригача йўқотадиган даражада кучли бўлади ва натижада ҳеч ким сўзсиз таслим бўлиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо ҳам чека олмайди».
Нашр Трамп бошчилигидаги АҚШ маъмуриятига ақлни ишлатиб иш юритишни таклиф қилди. Негаки «тажовузкорлар Корея ярим оролида ҳам, Осиё-Тинч океани минтақаси соҳилларидаги базаларида ҳам, шунингдек, АҚШнинг қитъавий ҳудудида ҳам ядро ҳужумларидан қочиб қутула олмайди».
Изоҳ (0)