Эрон атоми бўйича келишув расмий Теҳронга ядровий бомба устидаги ишланмаларни олиб бориш имкониятини беради. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху баёнот берди.
«Шубҳа йўқки, атом бўйича келишув Эрон ядровий бомбалар ва ядровий арсеналнинг асосий унсурларига эга бўлиши учун замин яратиб беради», — унинг сўзларини келтиради «РИА Новости».
Нетаньяхунинг фикрича, АҚШ маъмурияти бу масалада Исроил билан бир нуқтаи назарда турибди.
«Асосий таҳдид Эрон бошчилигидаги шиа оқимидаги, ИШИД бошчилигидаги сунний оқимидаги радикал исломдир. Аммо узоқ истиқболда энг катта хатар Эрондан келади», — таъкидлади у.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)