Болгариянинг «Лудогорец» жамоаси ярим ҳимоячиси Виргил Мисидьян «Литекс»га қарши мамлакат Кубоги ярим финалида шармандали ҳолат сабабчиси бўлди, деб ёзади «РИА Новости».
Голландиялик футболчи икки метр масофадан бўш қолган дарвозага гол ура олмади. Мисидьян аниқ зарба бера олмади ва тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
Футболчининг мўлжалдан адашишига қарамай, «Лудогорец» якунда 4:0 ҳисобида зафар қучди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)