Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган жангарини қўлга олди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, у 9 май куни МДҲ мамлакатларининг бирида теракт уюштиришни режлаштирган. Гап қайси давлат ҳақида кетаётгани аниқлаштирилмаяпти.
Қўлга олинган шахс ўшлик бўлиб, 1994 йили туғилган. У 2013 йили террорчилар томонидан ёлланиб, Сурияга юборилган, у ерда халқаро террорчи гуруҳ таркибида фаолият юритган.
Шунингдек, у жангарилар тарафидан уюштирилган оммавий қатлларда шахсан иштирок этгани маълум.
Изоҳ (0)