Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакат қуролли кучларининг Шимолий Корея чегараларига олиб келиниши ҳақидаги саволга изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Қўшинларнинг мамлакат ичидаги дислокацияси масаласи оммавий муҳокама қилинмайди», — деди у.
Бир муддат илгари «DVhab.ru» портали Узоқ Шарқда Россия қўшинлари оммавий тарзда КХДР чегаралари яқинига олиб келинаётгани хабар қилинган эди. Бунга асос сифатида одамлар томонидан таҳририятга юборилган фото ва видеоматериаллар кўрсатилган эди.
Изоҳ (0)