Бугун — 21 апрель куни Тошкент дербиси бўлиб ўтади ва унда «Пахтакор» ўз майдонида «Локомотив» футболчиларини қабул қилади.
18:00 да старт оладиган учрашувда омадли мухлис Damas автомашинасини ютиб олиши мумкин, деб хабар берди клуб матбуот хизмати. Чипталар стадион атрофида секторига қараб 10 ва 20 минг сўмдан сотилаётгани маълум қилинган.
«Пахтакор» ва «Металлург» клублари ўртасидаги ўйин учун чипта сотиб олган мухлислар ўша чиптаси билан ташриф буюриши ва Damas учун имкониятини сақлаб қолиши мумкинлиги айтилган. Бунда икки ўйин учун сотилган чипта рақамлари бир-биридан фарқ қиладими ёки йўқ — ойдинлик киритилмаган.
Маълумот учун, «Пахтакор» мағлубиятга учраган «Динамо»га қарши ўйин вақтида мухлислардан бири Damas автомобилини ютиб олишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)