10–20 апрель кунлари Наманган шаҳрида Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикасининг Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Баткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегарасининг алоҳида участкаларида қўшма дала текширувлари ва топографик ер тузиш ишлари олиб борилди.
Музокаралар якуни бўйича учрашув баёноти имзоланди.
Учрашув анъанавий дўстона ва ўзаро тушуниш муҳитида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)