КХДР яна БМТ котибиятидан Хавфсизлик Кенгашининг Пхеньянга ядро қуроли ва уни элтувчи воситаларни ишлаб чиқаришни тақиқловчи санкциявий резолюцияларининг қонуний ҳуқуқлилигини муҳокама қилиш учун халқаро форум ташкил этишни сўради, деб ёзади «ТАСС».
Мамлакатнинг БМТ ҳузуридаги доимий вакиллиги ёзма баёнотида ташкилот бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррик танқид қилинган. У КХДРнинг охирги ракета синови ҳақида салбий фикр билдирган эди.
«Агар у ҳақиқатда ҳам БМТ котибияти расмий вакили бўлса, уруш остонасида турган Корея яриморолидаги ҳозирги мураккаб вазият учун жавобгар эканлигини тушуниши лозим ҳамда ўзини холис тутиши лозим. Корея яриморолидаги вазиятнинг мураккаблашуви учун Жанубий Кореяда провокацион қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказаётган Қўшма Штатлар жавобгар», — дейилади баёнотда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)