Украина президенти Пётр Порошенко Sky News’га берган интервьюсида Донбассдаги вазиятни музлатилган ихтилоф эмас, балки ҳақиқий уруш деб ҳисоблашини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Айримлар у ердаги вазиятни музлатилган ихтилоф сифатида тақдим этишга уринмоқда. Аммо у музлатилмаган. Бу — мамлакатимга қарши Россиянинг ҳали қайноқ тажовузидир», — унинг сўзлари келтирилди президент маъмуриятининг расмий сайтида.
Порошенконинг сўзларига қараганда, йил бошидан буён 69 нафар украиналик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
«Ахир бу музлатилган ихтилофми? Бу — ҳақиқий иссиқ уруш. Бу реал тажовуз», — яна бир бор қайд этди Порошенко.
Изоҳ (0)