Иркутскда еттинчи синф ўқувчиси болалар мактабга бориши учун уларни елкасида кўтариб дарёдан олиб ўтади (видео)

Россиянинг Иркутск вилояти Батхай қишлоғида яшовчи Илья Имеев ҳар куни маҳаллий ўқувчилар қўшни қишлоқдаги мактабга етиб олишлари учун уларни сувдан кўтариб олиб ўтади, деб хабар берди TJournal.

Аҳоли пунктини бир тарафдан эллик километрли «тупроқ», иккинчи томондан эса — саёз дарё ажратиб туради, йўлнинг узунлиги салкам 3,5 километр келади.

Имеевнинг онаси сўзларига кўра, Батхай қишлоғи болалари деярли ҳар куни дарё орқали мактабга қатнайди, уларнинг ота-оналари эса — бозорга боришади. Альбина Имееванинг таъкидлашича, болалар совуқ дарёни кечиб ўтганидан ва дарсларда ҳўл кийимда ўтирганидан тез-тез касал бўлади.

Батхай қишлоғида 14 оила истиқомат қилади, уларнинг от ва сигирлардан иборат шахсий чорвачилиги мавжуд.

Батхайда кўприк қуришга 11 миллион рублга яқин маблағ керак бўлгани учун маҳаллий ҳокимият бундан бош тортди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

↓ KEYINGI XABAR ↓
Scroll to top