Лондон шаҳри шимолида рўй берган портлаш оқибатида икки киши жароҳат олди. «ТАСС»нинг Скотленд-Ярд расмийларига таяниб маълум қилишича, улардан бири полициячидир.
Воқеа Харинги туманидаги уйлардан бирида рўй берди. У ерга жамоат тартиби бузилгани муносабати билан полиция чақирилган эди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари воқеа жойига етиб келганида портлаш содир бўлди.
Уй яқинида тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналари турибди. Текширув ишлари бошлаб юборилди.
Изоҳ (0)