Ньюфаундленд соҳилида қисқа муддатга юзлаб айсберглар тўпланди, деб маълум қилади TJournal.
Ҳар баҳор Канаданинг Ньюфаундленд ва Лабрадор провинцияси бўйлаб айсберглар сузиб ўтади. Ўнлаб муз қоялар арктик сувлардан чиқиб келиб, баъзан Ферриленд шаҳри яқинидаги саёзликда қолиб кетади.
Халқ орасида ушбу манзара «айсберглар хиёбони» деб аталади. Феррилендга кўплаб турист ва фотографлар ташриф буюриб, ушбу ноёб табиат ҳодисасини кузатади.
Бу йил ҳам ижтимоий тармоқларда айсберглар хиёбони акс этган кўплаб фотосуратлар пайдо бўлди.
Изоҳ (0)