Япония ҳукумати мини-супермаркетлар тармоқлари бешта асосий оператори билан ҳамкорликда мамлакатда сотувчисиз, тўлиқ автоматлаштирилган дўконларни жорий этиш ҳақида қарор қабул қилди. Мазкур тизим 2025 йилда ишга тушиши лозим. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Тизим маҳсулот ўрамидаги махсус чиплардан фойдаланишга асосланади. Маҳсулот ҳақидаги маълумотга эга мазкур чиплар ёрдамида касса аппарати маҳсулотларни харидор саватидаёқ автоматик тарзда ҳисоблайди.
Бу жараёнга ўн сонияга яқин вақт сарфланиши маълум қилинмоқда. Шундан сўнг касса аппарати зарурат бўлганда харидорга қайтим ва чек беради, робот эса харидларни пакетга жойлашга ёрдам беради.
Тизим Осака префектурасидаги Моригути шаҳри дўконларидан бирида аллақачон синовдан ўтказилди.
Чипларни арзонлаштиришга эришиш учун Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги ишлаб чиқарувчиларга давлат кўмагини тақдим этишни режалаштирмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)