Сирдарё вилояти Боёвут тумани ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими тезкор вакили – лейтенант Дилшод Комилов жиноятни ҳисобга олишни қасддан яшириш ва пора олиш жиноятларида айбланди, деб хабар бермоқда «1news.uz».
«Постда» нашри билдиришича, маиший масаладаги келишмовчилик боис фуқаро ИИБга мурожаат этади. Тезкор вакил Дилшод Комилов эса жиноятни ҳисобга олмаслик эвазига айбдор фуқародан 50 литр бензин талаб қилади.
Савдолашувдан кейин фуқаро 30 литр бензин қуйиб беради. Милиция зобити, шунингдек, фуқародан уяли телефони ҳисобига 12 минг сўм ташлаб беришни ҳам талаб қилган. Фуқаро эса тезкор вакилнинг гапларини диктофонга ёзиб олган ва ҳуқуқ идораларига мурожаат қилган.
«Арзимаган манфаатдорлик эвазига хизмат мавқеини ер билан битта қилган милиция тезкор вакилига тегишли жазо тайинланган», – дейилади хабарда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)