Қаҳва турли мамлакатларда севимли ичимлик сифатида истеъмол қилинади. Уни тайёрлаш ва истеъмол қилишнинг ҳам ўзига хос усуллари бор. AdMe нашри турли мамлакатларда тайёрланадиган бир финжон қаҳва акс этган жамланмани тақдим этди.
Тухумли қаҳва (Вьетнам)
Рецепт тухум сариғи, қуюлтирилган сут, шакар ва қайноқ қаҳвадан иборат.Лапландия қаҳваси (Финляндия)
Чашкага аввал лапландия пишлоғи, кейин қаҳва қуйилади.Римча эспрессо (Италия)
Эспрессони тайёрлашда лимон суви сиқиб қаҳвага солинади.Лагрима (Аргентина)
Сут кўпигига бир неча томчи аччиқ қаҳва қўшилади. Содда қилиб айтганда, бу қаҳвали сут ҳисобланади.Бонбон (Испания)
Бу қуйилтирилган сутли қаҳва. Ярим ҳисса қуюлтирилган сутга тенг миқдорда қаҳва қўшилади.Зираворли қаҳва
Кунжут, қора мурч доналари ва мускат ёнғоғи қаҳва доналари билан аралаштирилади ва ўткир ичимлик ҳосил бўлади.Чойли қаҳва
Қора чой, мурч, қуюлтирилган сут ва қаҳва аралашмасидан иборат ичимлик биринчи ҳўпламдаёқ ажиб таассурот уйғотади.Фраппе (Греция)
Ичимлик қаҳва, музқаймоқ, сут ва музли сувдан иборат бўлади.Фарисей (Германия)
Германияда яратилган ичимлик оилавий тантаналарда алкоголли ичимликлар борлигини яширишга хизмат қилган. Кўп миқдордаги қуритилган сут остида қаҳва билан бирга ром яширинади.Тоуба (Сенегал)
Қаҳвани қовуриш вақтида гвинея қалампири қўшилади. Ичимлик тозаланган қаҳва каби дамланади.Саримсоқли ва асалли қаҳва (Туркия)
Туркияда оммабоп саналадиган ичимлик «Кекса мавр рецепти» деб ҳам аталади.Апельсинли қаҳва (Ямайка)
Анъанавий ямайка қаҳваси ром қўшиб тайёрланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)