Бойқўнғир космодромидаги «Гагарин старти»да «Союз-ФГ» ташувчи ракетаси ва «Союз МС-04» космик кемаси ўрнатилди. Бу ҳақда 17 апрель, душанба куни «Роскосмос» давлат корпорацияси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
« ‘Союз МС-04’ бошқарилувчи транспорт кемасини учириш 20 апрель куни 10:13 га режалаштирилган», — дейилади корпорация матбуот хизмати хабарида.
Битта экипаж таркиби одатдагидек уч киши эмас, икки киши: россиялик космонавт Фёдор Юрчихин ва америкалик астронавт Жек Фишердан иборат. Учинчи бўш ўринга 60 килограммлик юк контейнери ўрнатилади.
Халқаро космик станцияга парвоз қисқартирилган олти соатлик схема бўйича амалга оширилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)