Суриянинг Алеппо вилоятида 15 апрель, шанба куни юз берган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 112 кишига етди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди, деб ёзади «Ведомости».
Кузатувчилар ҳалок бўлганларнинг сони ошиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Аввалроқ ҳалок бўлганлар сони 100 кишига етганлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Портлашни амалга оширган террорчилар озиқ-овқат етказиб берувчи машинага портловчи қурилма ўрнатган. Портлаш автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ёнида юз берган ва ёнғинни келтириб чиқарган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)