Кремль Россия президенти Владимир Путиннинг даромадлари тўғрисидаги декларацияни эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Унга кўра, Россия давлат раҳбари 2016 йилда 8,858 миллион рубль ишлаб топган. Ҳужжатга майдони 15 сотихга тенг ер участкаси, 77 квадрат метрли хонадон ва 18 квадрат метрли гараж Путиннинг хусусий мулки сифатида киритилган. Ҳаракатланиш мулки сифатида ГАЗ М-21, ГАЗ М-21-П, «Нива» автомобиллари ва «Скиф» тиркамаси қайд этилган.
Россия бош вазири Дмитрий Медведев эса 2016 йил 8,587 миллион рубль ишлаб топган. 2015 йилда ушбу кўрсаткич 8,8 миллион рублга тенг бўлган. Медведевнинг майдони 367,8 квадрат метрга тенг хонадонга эгалик қилиши, 47 сотихли ер участкасини ижарага олгани қайд этилди. Шунингдек, у икки енгил автомобиль — 1948 йилда ишлаб чиқарилган «Победа» (ГАЗ-20) ҳамда 1962 йилда ишлаб чиқарилган «Волга» (ГАЗ-21) автомобилларига эгалик қилади.
Медведевнинг турмуш ўртоғи Светлана Медведева иккита (16,2 ва 16,3 квадрат метрли) автомобиллар тўхтаб туриш жойига ҳамда Volkswagen Golf енгил автомобилига эгалик қилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)