Англиянинг «Лестер» клуби Чемпионлар лигасининг ярим финалига йўл олиш имкониятларини камайтирди.
Бу йўлдаги илк учрашувни Мадридда «Атлетико»га қарши ўтказган Крэйг Шекспир жамоаси 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндаги ягона гол биринчи бўлимда пенальтидан киритилди.
Маълумот учун, «Лестер» посбони Каспер Шмейхель нимчорак финалда «Севилья» футболчиларининг 2 та пенальтисини қайтаришга муваффақ бўлиб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиққанди.
«Севилья»ни ўз майдонида 2:0 ҳисобида таслим қилган АПЛ клуби, «Атлетико»га қарши жавоб ўйинида ҳам шундан умид қилади.
«Лестер» Чемпионлар лигасида илк бор иштирок этаётган бўлса, «Атлетико» мусобақанинг амалдаги финалчиси ҳисобланади.
Европа Чемпионлар лигаси Чорак финал 12 апрель, чоршанба
Изоҳ (0)