Ҳиндисдонда тиббиёт коллежи талабаси Випин Кхадсе WhatsApp мессенжери орқали ўзидан тажрибалироқ бўлган ҳамкасбларидан келган маслаҳатлар ёрдамида поезд ичида туғуруқни муваффақиятли қабул қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
7 апрель куни Аҳмадобод — Пури йўналишидаги поездда ҳомиладор аёлда тўлғоқ бошланди. Проводниклар ёрдам сўраганида 24 ёшли Кхадсе дарҳол жавоб қайтармади, у поезд ичида профессионал тиббиёт ходими борлигига умид қилганди.
Яқин орада тажрибали шифокор бўлмаганини англаган талаба ўз ёрдамини таклиф қилди. Унинг ёнида бир нечта тиббиёт асбоблари бор эди. Кхадсе ўзига ишонмаган эди ва WhatsApp орқали тажрибали ҳамкасблари билан уланишга қарор қилди.
Дунёга келган чақалоқ нафас олмаганди – талаба унга сунъий нафас олдирди. Поезд станцияга етиб боргач, аёл шифокорларга топширилди. Камбағал оиладан чиққан аёлнинг қариндошлари кўрсатган ёрдами учун Кхадсега 101 рупия (2 доллар) пул берди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)