Россия президенти Владимир Путин Сурияда курашаётган салкам 10 минг нафар жангари МДҲ мамлакатларидан эканини маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Россия президентининг қайд этишича, турли ҳисоб-китоблар бўйича Суриядаги жангларда қарийб 20 минг хорижий фуқаро қатнашмоқда, уларнинг тахминан 9000 нафари МДҲ мамлакатларидан.
Уларнинг қарийб ярмини эса россияликлар ташкил этади. Тахминан 5000 нафари Марказий Осиёдан. Айтганча, уларнинг асосий қисми Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) мамлакатлари фуқароларидир. Шу боис хавф жуда катта. Биз буни биламиз, ушбу таҳдиднинг қамровини тушуниб турибмиз. Уни камайтириш учун қўлдан келган барча нарсани қилишимиз керак. Бу борада ишлаяпмиз.Путин ИШИД устидан ғалаба қозониш учун «нафақат ОДКБ доирасида, балки янада кенгроқ халқаро иттифоқ доирасида кучларни бирлаштириш» кераклигини айтди.Владимир Путин, Россия президенти
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)