Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг Сурия авиабазаси бўйлаб ракета зарбасини изоҳлай туриб, НАТО бўйича иттифоқчилар нима юз бераётганлигини таҳлил қилмай туриб, Хитой ҳайкалчаси каби бош ирғаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«НАТО бўйича иттифоқчилар қандай жавоб қайтарди? Барчаси нима юз бераётганлигини таҳлил қилмасдан Хитой ҳайкалчаси каби бош ирғатмоқда. Сурия қўшинлари томонидан кимёвий қурол қўлланганлигининг исботи борми? Йўқ. Халқаро ҳуқуқ бузилганлигининг эса исботи бор. Бу очиқ-ойдин кўриниб турган факт», — деди Путин «Мир 24» телеканалига берган интервьюсида.
Россия раҳбари БМТ Хавфсизлик кенгаши санкциясисиз суверен мамлакатга зарба берилаётганлиги, халқаро ҳуқуқ ошкора бузилаётганлигига қарамасдан барча буни қабул қилиб, маъқуллаётганлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига қараганда, 2003 йилда Ироққа қўшинлар киритиш учун уйдирма баҳонадан фойдаланилганда ҳам айнан шундай бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)