Эртага — 11 апрель куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Осиё Чемпионлар лигасининг 4-турини Эронда «Зоб Оҳан» клубига қарши ўтказади. Бош мураббий Сергей Лушчаннинг маълум қилишича, форс клубига қарши беллашувда асосий таркибнинг уч нафар футболчиси иштирок эта олмайди.
Жовлон Иброҳимов ва Алишер Саноев жароҳати сабаб Тошкентда қолган. Вадим Чемиртан ўтган учрашувда қизил карточка олган ва эртага бизга ёрдам бера олмайди. Эронга 16 футболчи билан келдик. Шуларнинг иккитаси дарвозабон. Ўйлайманки, жароҳат олганлар ўрнини боса оладиган бошқа футболчиларимиз бор. Уларга ишонамиз.Сергей Лушчан Тошкентдаги биринчи учрашувда (0:2) жамоасининг ўйини қовушмагани ҳақида айтиб, бу сафар ўйин қовушиб қолса рақибга осон бўлмаслиги ҳақида айтган. Яна қовушмаса нима бўлишига ойдинлик киритмаган.Сергей Лушчан, «Бунёдкор» бош мураббийи
Биз гуруҳ фаворити эмаслигимизни яхши биламиз. Чемпионлар лигасининг плей-оффидан муваффақиятли ўтганимизнинг ўзи катта ютуқ.Маълумот учун, Лушчан бошқарувида «Бунёдкор» кетма-кет икки йил Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан чиқа олмаган. Бу йилги мавсумни эса кетма-кет уч мағлубият билан бошлади.Уч йилдан буён янги таркиб тузаяпмиз. 2014 йилда жамоанинг келажак стратегияси ўзгариб, асосий эътиборни ўз футбол мактабимиз тарбияланувчиларига қаратганмиз. Шундай экан, мақсад сари босқичма-босқич, аста-секинлик билан интиляпмиз. Ҳозирги таркибимиз билан ички мусобақаларда муваффақият қозониш асосий мақсад қилиб белгиланган.
Рўйхатдаги 45 футболчининг атиги олти нафари 25 ёшдан юқори. Жамоанинг ўртача ёши эса 20,2 ни ташкил этмоқда. Бу йигитлар билан ишлашда давом этамиз ва ишонаманки, халқаро майдондаги муваффақиятлар ҳам аста-секинлик билан келади.
Сергей Лушчан, «Бунёдкор» бош мураббийи
Изоҳ (0)