Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғли кичкина Дональд Трамп 9 апрель, якшанба куни Америка шоу-бизнеси юлдузларига ўтган йилги сайловларда республикачи ғалаба қозонса, улар мамлакатни тарк этишни режалаштирганлиги ҳақида эслатди. Бу ҳақда Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: «Газета.ru»

Фото: «Газета.ru»

Блогерлардан бири «Сўлларни қўллаб-қувватловчи француз машҳурлари сайловларда Ле Пен ғолиб бўлса Канадага кўчиб ўтиши ҳақида маълум қилмоқда. Буни аввал ҳам қаерда эшитган бўлишим мумкин?» — деб ёзди.

Кичкина Дональд Трамп шу заҳоти бу саволга «Айнан шундай қилишга ваъда берган барча машҳурлар қачон кетишини ҳамон кутаяпман!!!» — дея жавоб қайтарди.  

Ўтган йили Америка шоу-бизнесининг ўнлаб юлдузи Трамп президент бўлса, мамлакатни тарк этиши ҳақида маълум қилган эди. Ёш актриса ва ёзувчи Лина Данэм Канада, Эми Шумер — Испания, актёр Сэмюэл Жексон — Жанубий Африка, актриса ва қўшиқчи Барбара Стрейзанд — Австралия ёки Канада, қўшиқчи Шер эса Юпитерга кетишни режалаштирган эди.

«Вашингтон экземинер» газетасининг маълум қилишича, улардан ҳеч бири берган ваъдасини бажармаган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!  

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда