Хитойнинг жануби-ғарбий Гуйчжоу провинциясида Осиёдаги энг йирик марганец рудаси кони топилди. Бу ҳақда 8 апрель, шанба куни «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Захираси 203 миллион тонна деб баҳоланаётган кон Тунжэнь шаҳар округининг Сунтао-Мяоск автоном уезди тоғларида жойлашган. Аниқланган марганец захираларининг умумий қиймати 100 миллиард юанни (14,5 миллиард доллар) ташкил этмоқда.
Хитой дунёдаги энг йирик марганец ишлаб чиқарувчиси ва истеъмолчиси ҳисобланади. Охирги бир неча йил давомида хитойлик геологлар Гуйчжоу провинциясидан мазкур фойдали қазилманинг умумий захираси 600 миллион тоннага тенг тўртта йирик конини топди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)