Суриянинг АҚШ ракета зарбаларига учраган Шайрат авиабазасига ташриф буюрган мутахассислар кимёвий қурол изларини топмади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Вазирлик ахборотига кўра, аэродромга суриялик ҳарбий ходимлардан ташқари, ўнлаб ОАВ, маҳаллий маъмурият, ёнғин хизмати, полиция вакиллари ташриф буюрган. Бу ерда бўлган ҳеч ким газга қарши ниқоб тақмаган, лекин шу билан бир вақтда ўзини ҳам яхши ҳис қилган.
Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков авиабазага берилган зарбани 2003 йил Ироққа киритилган америкалик ҳарбийлар билан солиштириб, «кимдир навбатдаги АҚШ президентига яна бир бор Вашингтонга хуш келмайдиган давлатда кимёвий қурол борлигини исботловчи далил тақдим этган бўлиши мумкин»лигини тахмин қилди.
Генерал Конашенков «тўғрилаш имконини берувчи ҳарбий моддалар қолдиқлари ёки уларнинг аломатларини улар сақланганидан ойлар ва ҳатто йиллар ўтиб ҳам беркитиб бўлмаслиги»ни айтиб, воқеа содир бўлган жойга «профессионал мутахассислар миссияси»ни жўнатишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрелга ўтар кечаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасидан Суриянинг Хомс вилоятидаги Шайрат аэродроми томон 59 та «Томагавк» қанотли ракеталари учирилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)