«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг тиббий-ижтимоий марказида Германиянинг Friedensdorf International халқаро ташкилоти мутахассислари Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Соғлом авлод учун» фонди, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Friedensdorf International халқаро ташкилоти ҳамкорлигида 12 ёшгача бўлган бемор болалар самарали даволаниб, реабилитация қилиб келинмоқда.
Ташрифимиз доирасида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида бўлиб, бемор болаларни кўрикдан ўтказдик. Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларига ҳам боришни режалаштирганмиз. Мамлакатингиз шифокорлари билан ҳамкорликда бемор болаларни соғлом ҳаётга қайтаришдан мамнунмиз.Тиббий-ижтимоий марказда туғма нуқсонли, куйиш ва жароҳат асоратларидан азият чекаётган болалар тиббий текширувдан ўтказилди, мутахассислар томонидан тавсиялар берилди. Уларнинг айримлари Германия клиникаларида даволанадиган бўлди.Кевин Дахлбрук, Friedensdorf International халқаро ташкилоти директори ўринбосари
Эслатиб ўтамиз, Германия шифокорлари аввалроқ Андижон вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ҳамда Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тиббий кўриклар ўтказган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)