Ироқ армияси Мосулни ИШИД террорчилик гуруҳидан озод этиш бўйича операцияни бошлагандан буён шаҳарнинг ғарбий қисмида 400 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этди. Бу ҳақда Мосул маъмурияти раҳбари Ҳусайн Хажим маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Шаҳар раҳбарининг сўзларига қараганда, шаҳарнинг ғарбий қисмидан қочоқлар лагерларига йўл олган одамлар сони ҳозирги пайтга келиб 153 минг нафарга етган. 250 минг нафари эса ғарбий соҳилдан шарқий соҳилга ўтиб олган. Шундай қилиб, ҳозирда 400 мингдан ортиқ киши ўз уйларини тарк этган.
Ироқ ҳарбийлари ва АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Мосулни озод қилиш бўйича операцияси 2016 йилнинг октябрида бошланган эди. Операция давомида шаҳарнинг шарқий қисми озод этилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)