«Oстoна ЭКCПO-2017» МК АЖ бошқарув раиси Ахметжан Есимов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Рашид Алимов билан учрашди. Бу ҳақда кўргазма ташкилотчиси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади Kazakhstan Today.
Томонлар Экспо-2017 га тайёргарлик жараёни, шунингдек, Экспо-2017 очилиш куни Қозоғистон пойтахтида ўз ишини олиб борувчи Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитини муҳокама қилди.
«ШҲТнинг мазкур саммити тарихий бўлади. Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, 9 июнь куни кечқурун Остонада бошқа, янада кучли ташкилотга эга бўламиз», — дея таъкидлади Алимов.
Миллий компания ШҲТнинг кўргазма доирасидаги махсус куни 27 август санасида бўлиб ўтишини маълум қилди.
Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма Остона шаҳрида 2017 йилнинг 10 июнидан 10 сентябрига қадар бўлиб ўтади. Беш миллиондан ортиқ ташриф буюрувчи кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)