Қарши шаҳрида Маҳмаюсуф Бердиевнинг «Орзу» номли китоби нашрдан чиқди. Унинг тақдимоти «Насаф» футбол клуби стадионида бўлиб ўтди.
Китоб нафақат футбол мухлислари, балки футболчиларнинг ўзи учун ҳам қўлланма вазифасини ўташи мумкин. Буни китобга тақриз ёзган ўзбекистонлик футбол профессори Рустам Акромов ҳам таъкидлаб ўтган.
Маҳмаюсуф Бердиевнинг «Орзу» номли бу «сеҳрли» китобини таажжуб билан ўқиб чиқдим. Аввало, ушбу китобни маълумоти бўйича физик-математик, собиқ футболчи ва мураббий ёзганлиги учун ҳам китоб менда катта қизиқиш уйғотди. Иккинчидан, китоб муаллифи футбол оламида машҳур бўлган сулола — Бердиевлар оиласидан эканлиги қизиқишимни икки ҳисса оширди. Учинчидан эса бу оилада қанчалар иқтидорлар камол топганига амин бўлдим.Рустам Акромов, футбол профессори
Рустам Акромовнинг «Янги ‘юлдузлар’ни кутиб» дея номлар тақризида шундай сўзларни ҳам учратиш мумкин:
Агар сиз «Юлдуз» бўлишни ҳохласангиз, агар сизда миллиардер бўлиш нияти бўлса, менинг азиз ва ёш ҳамкасбларим, бу китобни ўқиб чиқишга шошилинг, унинг ҳар бир бобига сингиб кетинг. Унинг ичида сиз инсон руҳий ва жисмоний ҳолатига оид мавзуларга гувоҳ бўласиз. Юксак фалсавий ёндошув билан ривожланиш имкониятлари ва иқтидорни юзага чиқариш, шунингдек, профессионал ўсишнинг беқиёс имкониятлари, ўзини шахс сифатида кашф қилиш, катта орзуга эришиш йўлларини билиб оласиз. Қандай қилиб ўзига бўлган ишончни ошириш, орзуга эришиш йўлида қандай оралиқ ва асосий мақсадларни қўйиш, қайси йўл билан ишончсизлик ва қўрқоқлик каби иллатлардан ҳалос бўлиш масаласида етарли билимга эга бўласиз. «Орзу» китоби ҳар бир ўзбек хонадонида стол китоби бўлиб қолишига ишонаман.«Насаф» матбуот хизмати хабарига кўра, тақдимот маросимида «Шўртан» ва «Машъал» клублари раҳбарлари, Қашқадарё вилоят футбол федерацияси вице-президенти қаторида футбол мухлислари, спорт журналистлари ҳамда яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари ҳам иштирок этган.Рустам Акромов, футбол профессори
Маълумот учун, Маҳмаюсуф Бердиев «Насаф» футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг акасидир. Муаллифнинг тан олиб айтишича, китоб нашрдан чиқишида укаси катта ёрдам берган.
Изоҳ (0)