Германия Бундеслигасининг 27-турида Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва ниҳоят мағлуб этилди.
Карло Анчелотти бошчилик қилаётган жамоа бунга қадар Бундеслиганинг кетма-кет беш ўйинида ғолиб чиқиб, шуларнинг 2 тасини йирик, яна 2 тасини ўта йирик ҳисобларда якунлаган ва жами 21 та гол урганди.
Совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган «Хоффенхайм» майдонига сафар этган «Бавария» ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди ва бутун ўйин давомида унга жавоб қайтара олмади. Томонларнинг Мюнхендаги ўйинида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди. Шу тариқа Анчелотти 30 ёшли мутахассис бошқараётган клубни ҳар икки ўйинда ҳам таслим қила олмади.
Маълумот учун, «Хоффенхайм» мавсум давомида бор-йўғи икки марта мағлуб бўлди.
Германия Бундеслигаси 27-тур ўйинлари 4 апрель, сешанба
Изоҳ (0)