АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши мансабдорлари Вашингтоннинг КХДР ядро ва ракета дастурига қарши таъсир кўрсатиш эҳтимолий чоралари рўйхатини тузишни якунлади. Бу ҳақда юқори мансабдорга таяниб, Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Бир қатор иқтисодий ва ҳарбий чораларни ўз ичига олувчи ҳужжатни тузиш АҚШ президенти Дональд Трамп ва ХХР раиси Си Цзиньпин учрашуви олдидан тезлаштирилди. Учрашув 6—7 апрель кунларига белгиланган.
Тавсияларда янги санкциялар жорий этиш ва қўшнисини тийиб туриши бўйича Хитойга босимни кучайтиришга устунлик берилганлиги маълум қилинмоқда.
Агентлик манбаларига кўра, кўриб чиқилаётган чоралар қаторига КХДРни глобал молиявий тизимдан чиқаришга қаратилган қатъий сакциялар ҳам киритилган.
Муҳокама этилаётган чораларда КХДРга қарши киберҳужумларни кучайтириш ҳам кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)