Америкалик машҳур рассом Энди Уорхол томонидан ишланган Мао Цзэдунннинг портрети Гонконгда 12,7 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Sotheby’s кимошди савдо уйи вакиллари маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Картина исми ошкор этилишини истамаган осиёлик коллекционер томонидан харид қилинди. Лот ўзининг баҳолаш қиймати доирасида сотилди, мазкур қиймат 90—120 миллион Гонконг долларини (11,6—15,5 миллион доллар) ташкил қилган эди.
ХХР асосчисининг портрети 1973 йилда ипак графикаси техникаси ёрдамида акрил бўёқларида ишланган. У картинада қизил френчда акс эттирилган, юзи эса сариққа бўялган. Мазкур полотнонинг ўлчамлари 127 га 106,6 сантиметрни ташкил этади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)