ИШИД гуруҳи Мосулнинг ғарбий қисмидаги Ироқ ҳарбийларига қарши снайпер аёллар отрядини ишга солди. Бу ҳақда As Sumaria телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Телеканалнинг маълум қилишича, ИШИДнинг снайпер аёллари Мосулнинг жангарилар назорати остидаги туманларида бинолар томидаги позицияларни эгаллаган ва ҳукумат кучлари позицияларини нишонга олмоқда.
ИШИД дала қўмондонлиги Ғарбий Мосулда Ироқ ҳарбийларининг операциялари давомида кўп сонли снайперларини йўқотганлиги учун аёл ўқчиларни жалб этишга қарор қилган.
Охирги маълумотларга қараганда, Мосул ғарбий даҳаларининг 30 фоизга яқини радикаллар назорати остида қолмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)