Ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов тўп сурадиган Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби Юлдузлар лигасининг 24-турида шармандали мағлубият қабул қилиб олди — 1:5.
Лигада пешқадам бўлиб турган «Лаҳвия» уйига сафар этган Рашидов ва жамоадошлари 1:5 ҳисобида енгилди. Шу тариқа Сабри Лямуши бошчилик қилаётган жамоа дастлабки икки ўриндан аниқки қуруқ қолди. Клубда бронза медалларига эга чиқиш имконияти сақланиб турибди.
Бир кун олдин Темурхўжа Абдухолиқов жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган, Санжар Турсунов жамоаси эса сафарда зафар қучганди.
Қатар Юлдуз лигаси 24-тур 2 апрель, якшанба
Изоҳ (0)