«Манчестер Юнайтед»даги фаолиятидан кейин АҚШнинг «Чикаго Файр» клуби билан шартнома имзолаган Бастиан Швайнштайгер дебют ўйинидаёқ гол урди.
Мамлакат чемпионати доирасида «Чикаго Файр» «Монреаль Импэкт» клубига қарши кураш олиб бориб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувнинг 17-дақиқасида Бастиан боши билан меҳмонлар дарвозасини аниқ ишғол қилишга эришди.
Кейинроқ Монреаль клуби иккита гол урди. Иккинчи гол 90-дақиқада киритилди. Шунга қарамай, Швайнштайгер тўп сураётган жамоа мағлубиятдан қутулиб қолди. Ҳисоб 93-дақиқада тенглашди.
Маълумот учун, «Чикаго Файр» 4 та ўйинда 5 очко жамғариб, 11 та жамоа чемпионлик учун кураш олиб бораётган лигада 7-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)